Оқолтин туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшларга ер ажратилиб берилмоқда

Оқолтин туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшларга ер ажратилиб берилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Сирдарё вилоятида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни даромад топишларида кўмаклашиш, қолаверса вилоят миқёсида қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жойларда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Жумладан, Оқ олтин туманида ҳам ёшлар ўз имкониятларини қишлоқ хўжалик соҳасида синаб, туманда бўш майдонларда экспорт боб махсулотларни етиштиришни имконияти пайдо бўлди. Хусусан, тумандаги "Янги давр" МФЙ, "Андижон" МФЙ, "Саховат" МФЙ, "Шодлик" МФЙ, "Кўркам диёр" МФЙда яшовчи 14 нафар ёшга 14 гектар ер ажратиб берилди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Албатта, юқоридаги каби саъй-ҳаракатлар замирида ҳукуматимиз томонидан ҳар қандай вазиятда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш ва шу билан юртдошларимиз турмуш тарзини ва фаровонлигини янада ошириш сингари мақсадлар ётибди. 

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page