8 декабрь – "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан Оқолтин туман ҳокимлиги мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди

8 декабрь – "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан Оқолтин туман ҳокимлиги мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди

@sirdaryo
Фото: Оқолтин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 28 йил тўлиши муносабати билан барчани самимий қутлаб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек тадбирда сектор раҳбарлари, ташкилот, муассаса ва корхона раҳбарлари, сиёсий партия депутатлари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Нуриддин Юлдашев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари

Report Page