Сирдарё - Қашқадарё: ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда иш юритишнинг янги имкони

Сирдарё - Қашқадарё: ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда иш юритишнинг янги имкони

@SirdaryoUZB
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Куни кеча Қашқадарё вилоятидан бир қатор раҳбарлар Сирдарёга амалий ташриф билан келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарларидан иборат делегация аъзолари куннинг биринчи ярмида вилоятимизда сўнгги йилларда қуриб фойдаланишга топширилган Сирдарё туманидаги “Темур Мед фарм”, “Сирдарё Универсал ойна” ҳамда “Пенг Шенг” , “Ванг Да груп” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишишди. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Куннинг иккинчи ярмига келиб делегация аъзолари Мирзаобод туманида 30 гектар майдондаги сабзавот етиштиришга ихтисослашган “Бек кластер” иссиқхона комплекси, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаривчи “Орчит Бюти” комплекси, мева-сабзавот маҳсулотларини сублимация усулида қуритиш билан шуғулланувчи “Суб Драй” корхонаси, ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи “Оқолтин ёғ-мой саноати” лойиҳасини кўздан кечириб, “Янги Ўзбекистон” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларига, янгиланиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Меҳмонлар ташриф давомида Сирдарёнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа соҳалардаги ижобий натижаларининг омилларига эътибор қаратдилар. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Ўйлаймизки ушбу ташриф ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиб, ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда иш юритишнинг янги имкониятларини очади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page