Яна бир Республика кўрик танловида Сирдарёликлар юқори натижаларни қайд этишди

Яна бир Республика кўрик танловида Сирдарёликлар юқори натижаларни қайд этишди

@Sirdaryo
Фото: вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси

Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 28 сентябрдаги «Самарали инновацион ғояли қурилма» кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги 192-сонли буйруғи ижросини юзасидан, жорий йилнинг 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Самарали инновацион ғояли қурилма” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Фото: вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси

Мазкур кўрик танловда Сирдарё вилоятидан Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари Д.Мирзалиев 1-ўринга, З.Қўчқоров 2-ўринга ҳамда Ф.Орифжонов, С.Турсунов ва У.Эргашевлар томонидан яратилган инновацион қурилмалар 3-ўринга сазовар деб топилди.

Фото: вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси
Фото: вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси

Республика босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар ва уларга касб-ҳунар ўргатган таълим муассасаси ўқитувчиларига Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси ўз миннатдорчилигини билдиради.

Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Report Page