Сирдарё вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи С.Калонов Боёвут туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабига кўмир ва спорт жиҳозлари совға қилди

Сирдарё вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи С.Калонов Боёвут туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабига кўмир ва спорт жиҳозлари совға қилди

@Sirdaryo
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Президентимизнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мактаб таълимида янги истиқболлар очишга хизмат қилмоқда.

Мисол учун, 2018 йил 29 сентябрь куни Ўзбекистонда илк бор “Краудфандинг” (халқ томонидан молиялаш) биринчи платформаси Mfond.uz ишга туширилган.

Ушбу платформа орқали жамланган маблағлар таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфланиши назарда тутилган. Лекин мазкур фонд имкониятларидан фойдаланмасдан, мактабдаги шарт-шароитлар билан яқиндан таниш бўлган инсонлар ҳам ўз ҳомийликларини тўғридан-тўғри кўрсатмоқда.

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 23 август куни Президентимиз раислигида ўтказилган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида энди вазирлар, давлат қўмиталари раислари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, ўқувчиларга сабоқ бериши айтилди.

Сирдарё вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи С.Калонов Боёвут туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабини тамомлаган ва ўз навбатида ҳафтанинг жума кунлари мазкур мактабда ўқувчиларга “Иқтисодий билим асослари” фанидан дарс бериб келмоқда.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

- С.Калонов ўзи таълим олган мактабдаги ўқувчиларга дарс бериш билан чекланиб қолмай, ҳар гал ташриф буюрганида мактабнинг ҳудуди, қўшимча бинолари, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароит ва моддий-техник базаси билан танишиб кетар эди, дейди 30-умумий ўрта таълим мактаби директори А.Холхўжаев.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг қиш фасли олдидан ҳавонинг кескин совиб кетганлигини инобатга олган С.Калонов мактабга 2 тонна сифатли кўмир олиб келиниши учун ҳомийлик кўрсатди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Ундан ташқари Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг бири бўлган “Ёшларни жисмонан чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш” мақсадида спорт жиҳозлари билан таъминлади.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page