Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилган шахсга ҳукм ўқилди.

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилган шахсга ҳукм ўқилди.

@Sirdaryo
Фото: С.Разаков / Telegram

Бугунги кунда Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши курашиш, уни олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Айниқса, бу борада Президентимиз томонидан олиб борилаётган тадбирлар, ташаббуслар, илгари сурилаётган илғор ғоялар диққатга сазовордир.

Жориййилнинг 29 ноябрь куни Янгиер шаҳрида жойлашган “Обод-юрт” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноят иши очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Судланувчи С.Р муқаддам бир неча бор судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2019 йил август ойининг бошларида Янгиер шаҳар, “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги Жанубий Мирзачўл каналининг чап соҳилидан бир туп наша ўсимлигини узиб, ўзининг истеъмол қилишини кўзлаб, ўша ерда яшириб қўйиб, 20119 йил 28 сентябрь куни тахминан соат 17:00 ларда ўша жойдан наша ўсимлигининг қуриган баргларини майдалаш билан чекишга тайёрлаб, ўзи билан ёнида олиб келган икки дона оқ қоғоз бўлакларига солиб, ўраб, сақлаш қонун билан тақиқланган бўлса-да, чўнтакларига жойлаб, Янгиер шаҳар, “Шодлик” МФЙ, Талабалар кўчасидаги савдо дўконига келиб, бир дона “Беламорканал” сигаретасини сотиб олиб, уйга қайтаётганида шубҳали ҳаракатлар қилганлиги сабабли, ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, шахсий тинтув қилинганида, унинг эгнидаги кулранг шимининг ўнг ва чап чўнтакларидан оқ рангли қоғоз бўлакларига ўралган яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи, соф оғирлиги 1.78 граммга тенг бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб ашёвий далил тариқасида олинган.

Фото: С.Разаков / Telegram

Дастлабки тергов ҳамда суд жараёни даврида айбланувчи С.Р мазкур жиноятни содир қилганлигини тан олиб, айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.

Суд томонидан, судланувчи С.Рга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари тартибида жиноий жавобгарликка тортилиб, қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.

Қонун талабига биноан, қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.

Бироқ, масаланинг бошқа ва ўта муҳим жиҳати ҳам мавжудки, бу ҳам бевосита соғлом авлод тарбияси билан боғлиқ.

Соғлом авлод ўтмиши қадим, тупроғи олтин, осмони мусаффо Ўзбекистоннинг келажак ворисларидир. Уларни мана шундай соғлом муҳитда, эзгу тушунчаларни юракларига жойлаб вояга етказайликки, ҳеч қанақа ташқи салбий ҳуружлар ва қора иллатлар ўпқони уларни ўзига жалб қила олмасин.

Бугунги кунда ватанимиз дунёдаги тинч ва осуда мамлакатлар сирасига киришини, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етишимиз, турли иллатларга қарши курашишимиз инсоний бурчимиз эканлиги, халқимиз орасида ҳар хил ҳуқуқбузарликлар бўлмаслиги учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак.

Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси вазифасини бажарувчи С.Разаков

Report Page