“Қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир”

“Қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир”

@Sirdaryo
Фото: Элёр ЖЎРАЕВ / Telegram

Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.

Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Бошлаган улкан ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда ушбу масалаларнинг аҳамияти кун сайин тобора ортиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Давра суҳбатида Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  “Қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир”, дея таъкидлагани бежиз эмаслигига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Элёр ЖЎРАЕВ / Telegram

      Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир,- дея таъкидланди “Конституция ва ёшлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида

       Ховос туманидаги Гулбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27-йиллигига бағишланган “Конституция ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир  O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ташкил этилди.

Давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши ходимлари, депутатликка номзодлар, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев “Қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир”, дея таъкидлангани бежиз эмаслигига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Элёр ЖЎРАЕВ / Telegram

  Чунки, халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз 27 йил давомида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.

     Шунингдек, тадбирда халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашдаги роли ва аҳамияти очиб берилди.Конституция қабул қилинган кундан бошлаб ўтган тараққиёт йилларида мамлакатимиз эришган улкан ютуқ ва марралар, юртимиз тараққиётининг жадал суръатлари аввало Конституциямизнинг ҳаётийлиги ва салоҳиятидан, унда мужассамланган принциплар ва нормалар қанчалик пухта ўйланганлигидан далолат бермоқда. 

Элёр ЖЎРАЕВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими

Report Page