“Соғлом талаба” лойиҳаси Сирдарёда

“Соғлом талаба” лойиҳаси Сирдарёда

@Sirdaryo
Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram

Жорий йилнинг 5 декабр куни “Халқаро волонтёрлар куни” муносабати билан  Гулистон давлат университетида тахсил олаётган талабалар иштирокида “Соғлом талаба” лойихаси ўтказилди. Лойиха доирасида “Рўйхатга олиш бекати”, “Соғлом овқатланиш бекати”, “Фотобекат”, “Тиббий кўрик бекати”, “Бу қизик бекати” ва “Психологик маслахатлар бекат”лари ташкил этилди. Лойиха аввало иштирокчиларни рўйхатга олишдан бошланди. Иштирокчилар рўйхатдан ўтиб бўлишгандан сўнг, соғлом овқатланиш бекати томон йўл олишди. 

Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram
Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram

У бекатда иштирокчиларга тўғри овқатланиш қоидалари юзасидан маълумотлар берилди, соғлом овқатланишни тарғиб қилувчи материаллар тарқатилди. Ундан сўнг иштирокчилар фотобекат томон йўл олишди. У бекатда иштирокчиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи хештеглар туширилган материаллар тарқатилди ва улар ушбу материаллани ушлаган холда фотосуратларга тушишди. 

Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram

Ундар сўнг иштирокчилар малакали шифокорлар кўригидан ўтиш учун тиббий кўрик бекати томон йўл олдилар. Тиббий кўрик бекатини иштирокчилар бу қизиқ бекатидаги вазнни ва бўйини ўлчаш мосламасидан ўтиш билан бошладилар.

Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram
Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram
Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram
Фото: Фахриддин ЗИКРИЯЕВ / Telegram

Ундан сўнг, иштирокчилар малакали психологлардан ўзларини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш борасида маслахатлар олиш учун психологик маслахат бекати томон йўл олдилар. Лойиҳа сўнггида иштирокчилар ўзларининг фикр ва таклифларини, муаммо ва камчиликларни махсус ташкил этилган қутичага ёзма равишда жойлаштириб кетишди. 

Фахриддин ЗИКРИЯЕВ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши

Талаба ёшлар ва волонтёрлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Report Page