Ипотека банкининг Сирдарё вилоят филиалидаги 24/7 белгиси нимани англатади? Нега "UZCARD" пластик карточкалари "нақдлаштириб" берилмаяпти? 

Ипотека банкининг Сирдарё вилоят филиалидаги 24/7 белгиси нимани англатади? Нега "UZCARD" пластик карточкалари "нақдлаштириб" берилмаяпти? 

@Sirdaryo
Фото: "Sirdaryo Xabarlari" канали / 07.12.2019 йил

Фаол кузатувчиларимиздан долзарб мавзуларга оид мурожаатлар келиб тушишда давом этмоқда. Шундай мурожаатлардан бири, куни кеча 6 декабрь куни исмини сир сақланишини сўраб бизга қуйидаги кўринишда мурожаат йўллаган:

Фото: "Sirdaryo Xabarlari" канали / 07.12.2019 йил
"Салом админ, мен бугун (06.12.2019 йил) пластик карточкамга ("UZCARD" онлайн) тушган маошимни нақдлаштириш учун Гулистон шаҳридаги марказий Ипотека банкига бордим ва у ерда фақат "HUMO" пластик карточкасини нақдлаштириб беришаётган экан. Бироқ, мазкур банкоматда "UZCARD" онлайн пластик карточкаси шаклини ҳам "HUMO" ва "VISA" пластик карточкалари каби жойлаштирилган. Сиздан илтимос, вақтингиз бўлса ўзингиз ўша банкоматга бориб, вазиятга ойдинлик киритсангиз, одам кўплиги боис суратга олишни имкони бўлмади! Кейин Саноатқурилишбанк филиалига бордим, у ерда эса яқин масофадаги Ипотекабанкда "UZCARD" онлайн ишламаётганлиги сабабли, навбат кўпайиб кетган экан".
Фото: "Sirdaryo Xabarlari" канали / 07.12.2019 йил

Мазкур мурожаат қанчалик асосли эканлигини аниқлаштириш мақсадида, бугун 7 декабрь куни ижодий жамоамиз аъзоси Ипотека банкининг Сирдарё вилоят филиалидаги 24/7 банк шаҳобчасига бориб, мурожаатдаги ҳолатнинг гувоҳи бўлди (суратлардан маълум).

Маълумот ўрнида: Банклардаги 24/7 шаҳобчалари, 24 соат ва 7 кун мобайнида хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳисобланади. Шунингдек, биздаги маълумотларга кўра, барча банклар жорий йил якуни яъни 2019 йилнинг 31 декабрь кунига қадар "HUMO" ва "UZCARD" онлайн пластик карточкаларини нақдлаштириб беришлари керак.

Мутасаддилар томонидан мазкур мурожаат атрофлича ва жиддий ўрганиб чиқилиши, ҳамда изоҳ берилишига умид қилиб қоламиз.

Report Page