“Конституция — бахтимиз пойдевори” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби аниқланди

“Конституция — бахтимиз пойдевори” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби аниқланди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ сўзи Online"

Янгиер шаҳридаги педагогика касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази ташаббуси билан касб-ҳунар таълими тизимидаги ўқув муассасалари ўртасида “Конституция — бахтимиз пойдевори” шиори остида ўтказиб келинаётган кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг қўйи босқичларида ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри вакиллари қатнашдилар. Айтиш лозимки, тўртта шарт асосида ўтказиладиган мазкур беллашувда юридик йўналишдаги таълим бўлмаган касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этади.

Якунда барча шартлар бўйича юқори натижаларга эришган Хоразм вилоятилик иштирокчи биринчи ўринни эгаллади. Кейинги совринли ўринлар Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари вакилларига насиб этди.

Аҳмадали Шерназаров,
“Халқ сўзи Online”

Report Page