Хабар беришларича, бугун эрта тонг билан Мирзаобод тумани ҳудудида ИСУЗИ камаз транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, зовурга қулаб тушган...

Хабар беришларича, бугун эрта тонг билан Мирзаобод тумани ҳудудида ИСУЗИ камаз транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, зовурга қулаб тушган...

@Sirdaryo
Фото: "Sirdaryo Xabarlari" канали

Фаол кузатувчиларимиздан бирининг хабар йўллашича, бугун 7 декабрь куни эрта тонг билан А-373 йўлида Оқолтиндан янги кўприкка келиш йўли ўртаси Мирзаобод тумани ҳудудида юк ташишга мўлжалланган оқ рангли ИСУЗИ камаз транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, зовурга қулаб тушган.

Фото: "Sirdaryo Xabarlari" канали

Воқеа жойидан олинган тасдиқланмаган хабарга кўра, ҳайдовчи "ухлаб қолган" ва йўлдан чиқиб кетиши натижасида мазкур ЙТҲ содир бўлган. Жароҳат олганлар тўғрисида дастлабки маълумотлар ноаниқлигича қолмоқда.

Тафсилотларга ойдинлик киритиш мақсадида, вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати билан боғландик. Бошқарма матбуот хизмати мазкур ҳодиса бугун содир бўлганини тасдиқлади ва тез орада батафсил маълумот тақдим этилишини маълум қилди.

Report Page