Мирзаобод тумани ҳокими Оқолтин ҳамда Мирзачўл СИУ ҳудудларида 2021 йил ҳосили учун амалга оширилаётган шудгорлаш ишларини кўздан кечирди

Мирзаобод тумани ҳокими Оқолтин ҳамда Мирзачўл СИУ ҳудудларида 2021 йил ҳосили учун амалга оширилаётган шудгорлаш ишларини кўздан кечирди

@Sirdaryo
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Об-ҳаво инжиқликларига қарамай, далаларда агротехник тадбирларни сифатли ташкил этилишига эътибор қаратди.

Шудгорлаш ишларини самарали ўтказиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, далалардаги ички ариқ ва бетон ариқларни тозалаш, уларни ишчи холатига келтириш,хўжаликлараро зовурлар тармоғида ҳам таъмирлаш- тиклаш ишларини ташкил этиш, йўл ва дала четидаги бегона ўтларни тозалаш, худудни кўркам бўлишини таъминлаш, бир сўз билан айтганда дала маданиятига эътибор қаратиш мухимлигини айтиб ўтди ва бу борада ҳам кўрсатмалар берилди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page