Сайхунобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фаррух Ўктамжонов томонидан тумандаги Нурли йўл маҳалласида уйма-уй юриш орқали сайёр қабул ўтказилди (фото)

Сайхунобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фаррух Ўктамжонов томонидан тумандаги Нурли йўл маҳалласида уйма-уй юриш орқали сайёр қабул ўтказилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Қабул аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни жойида бартараф этиш мақсадида ташкил этилиб, унда Нурли йўл маҳалласи аҳолисининг муаммолари кўриб чиқилди.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Уйма-уй юриш орқали 51 та хонадон ўрганилди.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Қабул жараёнида Сайхунобод тумани Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Юнусалиев ва сектор штаби аъзолари иштирок этдилар. 

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Қабул жараёнида сектор раҳбари Фаррух Ўктамжонов томонидан маҳалла ҳудудида жойлашган 18-мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва бу борадаги мавжуд камчиликлар ўрганилиб ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Қабулда қатнашган фуқаролардан 8 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Ўтказилган қабул натижалари бўйича 1 нафар мурожаатчининг масаласи жойида ижобий ҳал этилди ва қолган 7 та мурожаат юзасидан амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги
Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Бежиз айтишмаганда: "Ҳамма кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб халқ ичига борайлик", туман ҳокими Фаррух Ўктамжоновнинг тасодифан лой кечиб аҳоли хонадонида уйма-уй юриши халқимизнинг ҳокимларга нисбатан ҳурмати яна ошишидан далолат.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page