Канада Бош вазирининг махсус вакили вилоятимизда

Канада Бош вазирининг махсус вакили вилоятимизда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида, Канада Бош вазирининг Европа Иттифоқи ва Евросиё давлатлари бўйича махсус вакили, Канаданинг Германиядаги элчиси Стефан Дион раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Учрашув давомида меҳмонларга вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Муминов ва адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов томонидан вилоятимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида барча жабҳаларда амалга оширилаётган кўламдор ислоҳотлар хусусида, юртимизда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган “Юрт истиқболи” ижтимоий ахборот марказига Канада фонди томонидан ажратилган гранд маблағлари ҳисобига қилинган ишлар билан танишдилар ҳамда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан суҳбатлашилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги муносабатларнинг янада чуқурлашувининг долзарблиги таъкидланди. Шунингдек, яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг муҳим қирралари белгилаб олинди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Учрашув дўстона ва ишчанлик муҳитида ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page