Сирдарё вилоятида масжид имом-хатиблари ва отинойилари учун маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Сирдарё вилоятида масжид имом-хатиблари ва отинойилари учун маданий-маърифий тадбир ўтказилди

https://t.me/Sirdaryo
Фото: sirdaryomuslim.uz

Бугун 2018 йил 13 ноябрь куни Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказининг мажлислар залида Сирдарё вилояти имом-хатиблари ва отинойилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда режиссёр Ҳ.Насимов томонидан суратга олинган “Ҳаёт” фильми намойиш этилди.

Фото: sirdaryomuslim.uz
Фото: sirdaryomuslim.uz
Фото: sirdaryomuslim.uz
Фото: sirdaryomuslim.uz

Фильм 2000 йил Сариосиё воқеаларида қатнашиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган 21 нафар ўзбек ўғлони хотирасига бағишланган.

Фильм намойишидан сўнг тадбир қатнашчилари олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар ва унинг таъсирчан ишланганлиги, юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ўғлонлар ҳақида кўпроқ кино олинса, ёшларимизга ибрат бўлишини таъкидладилар.

Тадбирда Сирдарё вилоятидан Сариосиё воқеаларида қатнашиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган А.Салимов ва Э.Отажоновларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишди. Уларга тадбир сўнгида чуқур миннатдорчилик билдирилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги томонидан ҳадялар тақдим этилди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати

Report Page