Бугун Янгиер шаҳрида, шаҳар ҳокимилиги ҳамда "Кўзи ожизлар жамияти" шаҳар бўлинмаси томонидан байрам тадбири ўтказилди

Бугун Янгиер шаҳрида, шаҳар ҳокимилиги ҳамда "Кўзи ожизлар жамияти" шаҳар бўлинмаси томонидан байрам тадбири ўтказилди

https://t.me/Sirdaryo
Фото: Адҳам Алиев / Telegram

Янгиер шаҳар ҳокимилиги ҳамда Кўзи ожизлар жамияти шаҳар бўлинмаси томонидан 13 ноябрь “Халқаро Оқ ҳасса” куни муносабати билан тадбир ўтказилди ва байрам дастурхони ташкиллаштирилди.

 Бугун муҳтарам юртбошимиз томонидан кўплаб соҳаларда самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан яқиндагина ўтказилган видеоселекторда Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, қандай ишларни амалга оширсак биздан халқ рози бўлади тамойили асосида иш кўрилишини таъкидлаб ўтдилар.

 Ижтимоий соҳа вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб қувватлаш бўйича бир қанча қарор ва фармонлар чиқиб улар асосида юртимизда самарали ишлар амалга оширилмоқда:

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон фармонига мувофиқ бугун юртимизда бошқа соҳаларга бўлгани каби  Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 2 июньда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 417-сонли қарорида олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди. Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июньдаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиб келинмоқда. Кўриниб турибдики кўзи ожизлар ҳам бугун юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан қўллаб қувватланиб уларнинг таълим-тарбия олишлари, юртимиз учун керакли кадрлар бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.

Фото: Адҳам Алиев / Telegram
Фото: Адҳам Алиев / Telegram

Юртимизда бўлгани каби шаҳримизда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва уларнинг фарзандлари доимий тарзда қўллаб-қувватланиб келинмоқда. 2018 йил 29 август куни 20 нафар ногирон аёлларга шаҳримизда янги қурилган 5 қаватли уйдан 20 тасининг бошланғич бадаллари Давлат томонидан тўлаб берилди, 27 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламалари берилди, 65 нафар оила фарзандларига мактаб формаси сектор раҳбарлари ва турли ҳомий ташкилотлар томонидан тарқатилди. Келгусида ҳам бу ишларимиз давом этади.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати

Report Page