Гулистон тумани 13-умумтаълим мактабида “Миллий рақслар гулдастаси” номи остида Миллий рақслар танлови бўлиб ўтди.

Гулистон тумани 13-умумтаълим мактабида “Миллий рақслар гулдастаси” номи остида Миллий рақслар танлови бўлиб ўтди.

https://t.me/Sirdaryo
Фото: Шербекова Сурайё / Telegram

Гулистон туман халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумтаълим мактабида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси С.Шербекова томонидан уюштирилган “Миллий рақслар гулдастаси” номи остида Миллий рақслар танлови бўлиб ўтди.

Фото: Шербекова Сурайё / Telegram

Танлов рақс соҳасида иқтидорли қизларни имкониятларини синаб кўриш, танлаб олиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида бўлиб, 5-11-синф ўқувчи қизлари орасида ўтказилди.

Фото: Шербекова Сурайё / Telegram

Танловда фақат миллий куй-қўшиқларга рақслар ижро этилиб, иштирокчилар иккита шарт асосида беллашдилар.

Фото: Шербекова Сурайё / Telegram

Биринчи шартга қизлар ўзлари танлаган куйга рақс тайёрлаб келишлари вазифа қилиб берилди.

Фото: Шербекова Сурайё / Telegram

Иккинчи шарт эса ҳакамлар томонидан танловнинг ўзида вазифа қилиб берилган куй ёки қўшиқга рақс ижро этиб беришлари топширилди.

Фото: Шербекова Сурайё / Telegram

Танлов давомида қувонарли жиҳат шу бўлдики, қизларнинг уйга вазифа шартига тайёрлаб келган рақсларининг кўпчилиги ўзбек миллий мумтоз қўшиқлари бўлиб, “Дўппи”, “Хоразимча”, “Мустаҳзод”, “Муножот” шулар жумласидандир. Тадбир жуда юқори савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ғолиб бўлган иштирокчилар Ёшлар етакчиси ва мактаб маъмурияти томонидан муносиб тақдирланди.

Шербекова Сурайё,
Гулистон тумани 13-мактабнинг ёшлар етакчиси

Report Page