Гулистон шаҳрида "REKORD" 51 миллион сўмлик "рекорд" ўрнатди

Гулистон шаҳрида "REKORD" 51 миллион сўмлик "рекорд" ўрнатди

https://t.me/Sirdaryo
Фото: ЎзА

Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими шаҳардаги "REKORD TEXTILE" масъулияти чекланган жамиятига қарашли матоларни бўяш цехида текшириш ўтказди. 

Текшириш давомида корхонада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” талабларига зид равишда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғидан ўзбошимчалик билан фойдаланилаётгани аниқланди.

Натижада шаҳар газ тармоқлари корхонаси манфаатларига 51 миллион 499 минг сўм миқдорда зарар етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, етказилган зарар корхона томонидан белгиланган муддатга тўланганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилди.


Мажбурий ижро бюроси
Сирдарё вилоят бошқармаси

ЎзА

Report Page