СПОРТ МАЛИКАЛАРИ

СПОРТ МАЛИКАЛАРИ

@Sirdaryo
Фото: Ирода Наркузиева / Telegram

2019-йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ МАНГУ БЎЛ ОМОН шиори остида Сирдарё вилояти Гулистон шахар Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган Болалар-ўсмирлар спорт мактабидаспортнинг бадиий гимнастика тури бўйича оммавийликни янада ошириш мақсадида 2003-2014 йилларда туғилган қизлар ўртасида СПОРТ МАЛИКАЛАРИ номи остида вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақага барча вилоятлардан мехмонлар ташриф буюришди.Булардан Тошкент шахар Тошкент вилояти Самарқанд Бухоро Навои Жиззах Фарғона Қўқон хамда қўшни Тожикистон Республикасидан хам спортчи қизларимиз ташриф буюришди.

Бундай мусобакаларни ўтқазишдан мақсадимиз 2017-йил 3 июндаги ПҚ -3031 сонли Қарор ижросини таминлаш хамда вилоят  туман терма жамоларини шакиллантириш ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш соглом турмуш тарзини таргиб этишдир.

Фото: Ирода Наркузиева / Telegram

Мусобақани қариб 200 га яқин иштирокчи ёшлар қамраб олишди. Иштирокчиларни чиқишларини мусобақа бош хаками Наркузиева Ирода бошчилигида тузилган хакамлар бахолаб чикишди. Боевут тумани кизларидан 2012-йилда туғилган Мақсуджонова Гулсанам фахрли 2-чи ўринни эгаллади. 2009-йиллар ўртасидаги беллашувда ГСТИБЎСМ шуғулланувчиси Тожимуродова Рано фахрли 1-ч ўринни эгаллади. Мусобақага ташриф буюрган вилоятларимиздаги ўқувчи қизларимиз хам фахрли ўринлар билан қайтишди Шу жумладан 2013 – йиллар ўртасидаги беллашувда Тошкент шахар иштирокчиси Исмоилова Сафия фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Фото: Ирода Наркузиева / Telegram

Қатнашчиларимиз диплом медал ва эсталик совғалар билан тақдирландилар. Мусобака чиройли тарзда бўлиб ўтди. Бундай мусобакаларни ўтказишдан яна бир мақсадимиз қизларимиз ўртасида бадиий гимнастика спорт турига бўлган қизикишларини ошириш гўзал латофатли ва нафосатли қизлар бўлиб йетишишларига ўз хиссамизни қўшиш бу олий максадимиз.

ИРОДА НАРКУЗИЕВА,
ГУЛИСТОН ШАХАР ГИМНАСТИКА СПОРТ ТУРЛАРИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ МУРАББИЙИ

Report Page