Вилоят ахборот-ресурс марказида китоб тақдимоти ўтказилди

Вилоят ахборот-ресурс марказида китоб тақдимоти ўтказилди

https://t.me/Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Вилоят ахборот-ресурс марказида ҳафтанинг ҳар душанба кунини китоб тақдимоти билан бошлаш одат тусига айланди. 2018 йилнинг 12 ноябрь санасида марказнинг илмий-услубият бўлими ходимлари томонидан Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романи тақдимоти ўтказилди. Йиғилганларга романнинг воқеалари билан таништиришдан олдин кичик саҳна кўриниши намойиш этилди.       

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Саҳна кўринишидан сўнг аудиторияга бу қайси асардан олинган парча дея савол ташланди. Йиғилганлар ўртасида баҳс-мунозара бошланди.

Роман воқеалари ҳақида бўлим ходимлари томонидан марказ қатнашчилари таништирилди. Роман бошқа асарлар билан таққосланди, фикрлар алмашилинди.

У.Султонова, сектор мудири
"Ойдин йўл" газетаси

Report Page