СИРДАРЁДА “КОРРУПЦИЯ ВА ЖАМИЯТ” МАВЗУСИДА ИНШОЛАР ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

СИРДАРЁДА “КОРРУПЦИЯ ВА ЖАМИЯТ” МАВЗУСИДА ИНШОЛАР ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий ва ўрта-махсус таълим, халқ таълими вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи имзолаган қўшма тадбир ижроси юзасидан ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича иммунитетни шакллантириш, ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўтказилган ушбу танловнинг биринчи босқичи уч минг нафардан мактаб, лицей ҳамда коллежлар ўқувчилари, шунингдек, Олий ўқув юрти талабаларини қамраб олди.  

Гулистон шаҳрида ўтказилган танловнинг вилоят  босқичида  туман-шаҳарларда ўтказилган танловда 1,2,3 ўринларни эгаллаган, фикрлари теран ёшлар қатнашдилар.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Дастлаб иштирокчилар олдида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев сўзга чиқди ва барчасига омад тилади.

Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши, халқ таълими бошқармаси ходимларидан иборат ҳайъат аъзолари иншони ўтказиш тартиби билан таништирдилар. Низомга кўра иншо ёзиш вақти белгилаб олинди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

         -Иншоларни ўқиб, ҳақиқатан ўсмир қиз-йигитлар нима яхшию нима ёмонлигини яхши англаб, қонунбузарликларни қоралаб ёзганларини, коррупциянинг турларини содда тилда аниқ ва лўнда қилиб таърифлаб берганлигининг гувоҳи бўлдик, - дейди дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси, вилоят прокуратураси коррупцияга қарши курашиш бўлими терговчиси Муроджон Эшмаматов.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

       Иншолар танловининг вилоят босқичида иштирок этганларга вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари – Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб асарлар   тақдим этилди.

        Уч кун ичида иншолар малакали мутахассислар томонидан текширилиб, энг оригинал ёзилган иншолар соҳиблари Республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page