Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан Ховос тумани “Мустақиллик” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан Ховос тумани “Мустақиллик” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

 “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”. Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу талаби юртимизда турмуш фаровонлигини ошириш, учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу мазмундан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Тахирович Мавляновнинг Ховос тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули том маънода аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечим топишига сабаб бўлди, десак адашмаган бўламиз.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулида ҳокимликлар, ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик муассасалари, ер-мулк кадастр, коммунал корхоналари, муассасалар вакиллари иштирок этди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Тадбир аввалида Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2019 йил 17 январда “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, 3-сектор раҳбари тадбирга келган барча корхона ва ташкилот раҳбарларига маҳалладаги барча хонадонларга кириб, ўзларининг йўналишлари бўйича аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш, муддат талаб қилинадиган муамолар бўйича шахсан 3-сектор раҳбарига ёзма равишда ахборот беришлари юклатилди. 

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Шундан сўнг, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, улар билан мулоқотни тўғридан тўғри йўлга қўйиш, халқнинг дарди билан яшаш мақсадида Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан Ховос тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида уйма-уй юриш орқали сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул жараёнида жами бўлиб 60 та хонадонлар ўрганилиб улардан 9 та муаммо аниқланди. Ўрганилган муаммоларнинг аксарияти моддий ёрдам, ишсизлик, паспорт олиш, газ, уй-жой кадастри ва тиббиёт йўналишида аниқланди. Аниқланган 9 та муаммолардан 4 таси жойида бартараф этилиб, қолган 5 та муаммолар юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди. Айтиш жоизки, кўтарилган ҳар бир масала бўйича масъуллар бириктирилиб, ҳал қилиш муддатлари белгиланди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

     Бундан ташқари Сирдарё вилояти 3-сектор масъул ходимларининг ташаббуси билан “Мустақиллик” МФЙдаги 10 та кам таъминланган ва 2 та ёлғиз яшовчи қариялар холидан хабар олиниб, улар озиқ-овқат махсулотлари билан таъминландилар.

Албатта, бундай тадбирлар халқимиз дуч келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида, тез ва самарали бартараф этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг аҳоли билан мулоқотлари секторларда белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page