Сигарет қадоқларида даҳшатли касалликларнинг расмлари пайдо бўлади
@SirdaryoРеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йилнинг 11 ноябрь куни regulation.gov.uz порталига Ўзбекистонамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу хақида Sof.uz хабар бермоқда.
Лойиҳага кўра, тамаки маҳсулотларининг ҳар икки тарафида ушбу маҳсулотнинг зарари туфайли келиб чиққан, турли ҳил даҳшатли касалликларнинг расмлари жойлаштирилиши керак. Расмга ўзбек ва рус тилларида касалликларнинг номи ҳам илова қилинади. Касалликлар акс этган расмлар ҳар 5 йилда бир маротаба янгилаб турилиши кераклиги белгиланган.
Қарор лойиҳаси шу йилнинг 26 ноябрига қадар муҳокама учун очиқ туради. Сиз ҳам ушбу ҳавола орқали кириб, лойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.