2020 йил учун энг яхши сайёҳлик йўналишлари аниқланди, Ўзбекистон нечанчи ўринда?

2020 йил учун энг яхши сайёҳлик йўналишлари аниқланди, Ўзбекистон нечанчи ўринда?

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

2020 йил учун ривожланаётган энг яхши сайёҳлик йўналишлари номи эълон қилинди. Рўйхат travellemming.com сайти томонидан тузилган.

 1. Грузия

Фото: ЎзА

Кавказ тоғларида орасида жойлашган Грузия сўлим табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Тбилисининг Боҳемия эски шаҳар қисмидаги пиёда сайр сизга худди Прагадаги каби завқ бағишлайди. Қўшимчасига Европа ёки жануби-шарқий Осиёнинг қиммат туристик жойларига нисбатан Грузия саёҳат қилиш учун ҳамёнбоп жой ҳисобланади.

 2. Янги Шотландия (Nova Scotia)

Фото: ЎзА

Атлантика океани соҳилларида жойлашган Янги Шотландия Канаданинг денгиз бўйи провинцияларидан бири. Сайёҳлар билан тўлиб тошган Малдив ороллари ёки Балида дам олгингиз келмаса, Янги Шотландия айнан сиз учун. Шунингдек, дунёнинг энг баланд тўлқинларда сёрфинг учишга нима дейсиз?! Агар жавобингиз ҳа бўлса, унда 13 минг километрлик денгиз қирғоғи сизга мунтазир!

 3. Кук ороллари

Фото: ЎзА

Тинч океани соҳилларида, Океания минтақасида жойлашган бу Британия ҳамдўстлиги таркибига кирувчи мамлакат ҳисобланади. Бу ерда ҳам пляжлар, соҳил бўйи туризми тараққий топган. Замонавий ғарбона маданият ҳамда қисман полеинезияча маданият ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган ўйлаймиз.

 4.Руанда

Фото: ЎзА

 Руанданинг сайёҳлик саҳнаси дунёдаги энг ажойиб тоғ горилласи билан юзма-юз кўришиш имкониятини бериш билан машҳур. Руанда табиатига бўлган саёҳат фақатгина маймунлар билан чекланиб қолмайди: Акарега миллий боғи, Вулқонлар миллий боғи жунглига қилинадиган сафарлар кишида унутилмас таассурот қолдиради.

 5. Қирғизистон

Фото: ЎзА

 Қўшни Қирғизистон Осиёнинг ривожланаётган энг яхши сайёҳлик йўналиши деб топилди. Қирғизистон шимолига июндан сентябргача, жанубий Қирғизистонга эса март ойидан октябргача саёҳат қилиш тавсия қилинади. Ала Арча миллий боғи ҳамда Иссиқкўл аллақачон чет элларда ҳам машҳур бўлишга улгурган.

6. Эквадор

Фото: ЎзА

Лотин Америкасидаги бу мамлакатда сиз ишониб бўлмайдиган хилма-хил ландшафтларни топасиз - туман билан қопланган тоғ чўққилари, фаол вулқонлар, ёввойи табиатга бой ёмғир ўрмонлари, шамолли пляжлар ҳар қандай саргузаштталабларни ўзига тортади.

 7. Гётеборг, Швеция

Фото: ЎзА

Швециянинг энг катта шаҳарларидан бири бўлган Гётеборг Гёта-Элв дарёси қирғоғида жойлашган. Бу ерда Скандинавиянинг энг катта истироҳат боғи – Лисеберг жойлашган. Бундан ташқари Балиқ черкови (Fish church)га ҳам боориш тавсия қилинади.

8.Черчил, Канада

Фото: ЎзА

 Черчил шаҳрини одамлар “Дунёнинг қутб айиқлари пойтахти” деб аташади. Шунингдек, шаҳар “Шимол ёғдуси”ни кўриш учун ҳам энг яхши жойлардан биридир.

9. Доминика

Фото: ЎзА

Кариб денгизининг бетакрор соҳилларида дам олиш ёки қумли соҳилларда мазза қилиб қорайишни хоҳлайсизми? Унда Доминика айнан сиз учун.

10. Ўзбекистон

Фото: ЎзА

 Марказий Осиёдаги бу мамлакат Буюк ипак йўлининг марвариди саналади. Ўзбекистонга саёҳат қилиш, нафақат бошқа бир давлатнинг чегараларини кесиб ўтиш, балки Шарқ ва Ғарбнинг диққатга сазовор тарихи, гўзал архитектураси, кўп қиррали маданияти ва диққатга сазовор жойлари билан ажралиб турадиган ерга ташриф буюриш демакдир.

Кейинги поғоналардан – 11. Лонсестон, (Австралия), 12. Ровин, (Хорватия), 13. Намибия, 14. Орхус, (Дания), 15. Шимолий ҳудуд, (Австралия), 16. Шаҳзода Эдуард ороли, (Канада), 17. Колорадо – Спрингс, (АҚШ), 18. Ла - Паз, (Мексика), 19. Эстония, 20. Лозанна, (Швейцария), 21. Жанубий Лаос, ЛХДР, 22. Ливан ва бошқа давлатлар ўрин олган. 


Report Page