"Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш" бўйича учрашув бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Шу каби учрашувлар тизимли равишда давом этмоқда.

"Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш" бўйича учрашув бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Шу каби учрашувлар тизимли равишда давом этмоқда.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Хабарингиз бор, ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Республика маҳаллалар кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” маркази фаолларининг Мурожаати ва Ҳамкорлик дастури қабул қилинган. 

Мурожаат ва дастур ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё туманидаги маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқилган. Ушбу режага мувофиқ юқорида келтирилган ҳамкор мутасаддилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида “Бахмал” ҳамда “Улуғбек” маҳаллаларида учрашувлар бўлиб ўтди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Дастлаб “Оилага эътибор – ўзлигимизга эътибор” деб номланган видео лавҳа намойиш этилди ҳамда ҳамкор ташкилотлар Мурожаати барчага ўқиб эшиттирилди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

  Учрашув давомида миллий ўзликни англаш, оила муқаддас эканлиги, оиладаги тотувликка биргаликда эриш каби мавзуларда сўз юритилди. Шунингдек кекса онахонларимиз ўз фикр мулоҳазалари билан фикр алмашдилар.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз бу каби учрашувлар режага асосан амалга оширилади.

Сирдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Report Page