Янги Ўзбекистон, янги сайловлар  “Биргаликда – биз кучмиз!”

Янги Ўзбекистон, янги сайловлар  “Биргаликда – биз кучмиз!”

@Sirdaryo
Фото: Дилором ЭСОНОВА

O`zLiDeP Ховос Кенгаши томонидан ўтказилган сайловолди тарғибот тадбири ана шундай номланди

        Ховос шаҳарчасидаги 14-Болалар мусиқа ва санъат мактаби турли маданий тадбирлар боис доимо гавжум. Партия туман Кенгаши томонидан “Биргаликда биз кучмиз!” мавзуида ўтказилган тадбир куни мактаб ҳовлиси ҳар қачонгидан ҳам файзли  бўлди.

Фото: Дилором ЭСОНОВА

        Карнай-сурнай садолари барчани тарғибот тадбирига чорлади

         O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда Ховос туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, меҳнат фахрийлари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ вакиллари жам бўлган тарғибот тадбири барчани бир муштарак туйғу билан бирлаштирди. Иштирокчилар бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, Сайлов кодекси билан таништирилди. Бу йилги сайловдаги янгиликлар ва унинг аҳамиятли жиҳати билан таништирилди.       

Фото: Дилором ЭСОНОВА

        Оилавий яшаш ва меҳнат шароити яхшиланган инсоннинг келажакка умиди,  ишончи ортиб бораверади. Президентимизнинг Ховос туманига ташрифидан сўнг туманда катта бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Ҳудудда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, давлат хизматлари агентлиги, тижорат банклари, турар-жойлар, мактаблар истироҳат боғи, Хотира майдони, кинотаеатр, кутубхона, масжид, бозор, савдо ва маиший хизмат шахобчалари қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фото: Дилором ЭСОНОВА

         Президент матбуот хизмати хабарига кўра, эски, тор ва зах уйлар ўрнида кўп қаватли уйлар барпо этилиб, аҳолининг ижтимоий шароитлари яхшиланиб бораверади. Шунингдек, “Узпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан вилоятда 32 та тикувчилик цехи ташкил этилиб, жами 4 минг 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

        Тарғибот тадбирида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Дилшод Тўрақулов, Ховос туман Кенгаши депутати Юсуфжон Отажонов ва бошқалар ана шуларга алоҳида эътибор қаратишди.

Фото: Дилором ЭСОНОВА

        -Ховосликларнинг фаровон яшашга интилиши ортди,- дейди “Буюк юрт қизи” фермер хўжалиги раҳбари, партия фаоли Ойимжон Мардиева.- Аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилаётган ислоҳотлардан мамнунмиз. Пахта топшириш йиллик режасини юз фоиздан, ғаллани 123 фоиз қилиб бажардик. Мақсадимиз юртимиз фаровонлигига ҳисса қўшиш, сайловларда фаол иштирок этиб муносиб номзодлар учун овоз берамиз.

        Тарғибот тадбири туман маданият бўлими хонанда ва созандаларининг ҳамда 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби ихлосмандларининг чиқишларига уланиб кетди. Ховос транспорт коллежининг ҳарбий йўналиш бўйича таълим олаётган ўқувчиларнинг ҳамда спортчи йигит-қизларнинг чиқишлари барчада катта тассурот қолдирди.

        Тарғибот тадбири мазмунли ва мароқли ўтди.

        Шунингдек, Янгиер шаҳри ва Оқолтин туманларида ўтказилган сайловолди тарғибот тадбирлари ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Report Page