САЙЛОВЛАР: ҒАЛАБА СТРАТЕГИЯСИ ВА ТАКТИКАСИ

САЙЛОВЛАР: ҒАЛАБА СТРАТЕГИЯСИ ВА ТАКТИКАСИ

@Sirdaryo
Фото: O`zLiDeP депутатлик гуруҳи

O`zLiDeP Сирдарё Кенгаши Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази ҳамда Сайхунобод туман Кенгаши томонидан «Гулистон» Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17-сайлов участкаси биносида «Сайловлар: Ғалаба стратегияси ва тактикаси» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Унда халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгаши депутатлигига O`zLiDeP дан кўрсатилган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, партиянинг кузатувчи ва ваколатли вакиллари қатнашди.

         Ўқув-семинарда партия вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Дилшод Тўрақулов ҳамда  партия Сайхунобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаровларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди ҳамда сайловолди тарғибот ишларини ташкил этиш усуллари, сайловчилар билан учрашувларда мулоқотга чиқиш, ОАВ билан ишлаш ва бошқа муҳим масалалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Фото: O`zLiDeP депутатлик гуруҳи

          Мамлакатимизда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга навбатдаги сайловлар ўтказилишига оз вақт қолди. Юртимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Бугун фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг ошганлиги, ҳуқуқий онгининг юксалганлиги жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар, соғлом рақобат муҳитида, очиқлик ва шаффофлик, тенглик тамойиллари асосида ўтишининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

        Шунингдек, сайлов кампаниясини ташкил этиш, сайлов кампанияси стратегияси, партия ва номзодлар имиджини шакллантириш, самарали сайловолди дастури, сайлов кампанияси тактикаси, сайловга доир PR технологиялар, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари, сайлов кампанияси бош ғояси ва шиори каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикасимавзуидаги вилоят семинар-тренингда сайловлар борасида амалдаги бешта қонунни ўзида мужассамлаштирган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам гап борди. 

        -Олдимизда катта имтиҳон  турибди,- деди Дилшод Тўрақулов.- Зиммамиздаги  масъулиятни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳис этишимиз лозим. Номзодларнинг ишончли вакиллари, партиянинг кузатувчи ва ваколатли вакиллари ўз вазифаларини тўла англаб етишлари лозим. Ана шу маънода  мазкур ўқув-семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам сайловларга пухта тайёргарлик кўришдан иборат.

        Ўқув-семинар қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтиб иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Исроил АСҚАРАЛИЕВ,

Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашидаги

O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби

Report Page