Самарқандда кекса аёлни урган «йигитлар» қўлга олинди

Самарқандда кекса аёлни урган «йигитлар» қўлга олинди

https://t.me/Sirdaryo
Фото: ЎзА

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 2018 йилнинг май ойи ўрталарида жамоат жойи ҳисобланган Самарқанд шаҳар “Шодиёна” савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида икки йигит жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, дўкон олдидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х.нинг орқа томонидан келиб, бош қисмига челак кийдириб, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишгани аниқланган.

Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг “Samsung” русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган ва 2018 йил 06 ноябрь куни Д.Б.томонидан “Instagram” ижтимоий интернет тармоғи орқали тарқатилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2018 йил 10 ноябрь куни Ш.А., А.М., Д.Б. ва Р. ларга нисбатан ЖКнинг 277 моддаси 2 қисми “б” ва “д” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланган.

Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.

ЎзА

Report Page