“Байроғим – ғурурим, орим менинг”
@SirdaryoҲалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб, Гулистон шаҳридаги “Марказий юрт байроғи” майдонида “Байроғим – ғурурим, орим менинг” шиори остида шеърхонлик ўтказилди.
Ўқувчилар Юрт байроғидан илҳомланиб ёд олган шеърларини маромига етказиб ўқишди. Бундай тадбирлар ёшларни давлат рамзларига бўлган муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.
Ишонамизки, бу каби ёшлар келгисида мустақил юртимизга керакли, аждодларга муносиб авлод бўлиб етишишади.
Турсуной Маматҳолиқова,
Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси