Жиззахдаги меҳмонхонада голливуд киноларидагидек гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланиши билан боғлиқ жиноят фош этилибди.

Жиззахдаги меҳмонхонада голливуд киноларидагидек гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланиши билан боғлиқ жиноят фош этилибди.

https://t.me/Sirdaryo
Фото: customs.uz

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятни фош этишди.

Хорижий давлат фуқаролари Д.З ва Д.М исмли шахсларга тегишли чемодан-кейс ичи кўздан кечирилганда, унинг таг қисмига махсус жойлаштирилган ҳолдаги 1 дона қора полиэтилен ўрамда бўлган, жами оғирлиги 1 кг 170 граммни ташкил этувчи “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Текширув вақтида Д.З нинг ёнидан ҳам 73 дона кичик ва 5 та катта полиэтилен ўрамдаги, жами оғирлиги 720 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли иккала фуқаро ҳам Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига олиб борилиб, ички тана аъзолари шифокор кўригидан ўтказилди.

Кўрик хулосасига кўра Д.З нинг ички аъзоларидан яна қўшимча 27 дона полиэтилен ўрамларда, жами оғирлиги 157 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.   

Натижада, ўрамлари билан бирга жами 2 кг 47 грамм, соф оғирлиги эса 1639.63 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Айни вақтда ушбу гиёҳвандлик моддасини қаердан олинганлигига аниқлик киритиш мақсадида қўшимча тезкор қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

Report Page