Сардоба сув тошқинигача ижара уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар — кўп қаватли уй-жойлардан бизга ҳам ажратилсин деган талаб билан Тошкент шаҳрига боришган ва ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллашган

Сардоба сув тошқинигача ижара уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар — кўп қаватли уй-жойлардан бизга ҳам ажратилсин деган талаб билан Тошкент шаҳрига боришган ва ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллашган

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда Мирзаобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан — Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалласидаги бир гуруҳ фуқароларнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаатларига билдирилган қуйидаги расмий муносабатида маълум қилинган.

"Навбаҳор маҳалласида Сардоба сув тошқинигача ижара уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар зарар кўрган жиҳозлари учун тўлов пулларини, маиший техника воситаларини олган бўлишларига қарамай, Нурли келажак массивида Сардоба сув тошқинида уй жойлари яроқсиз ҳолга келган фуқаролар учун қуриб битказилган кўп қаватли уй-жойлардан бизга ҳам ажратилсин деган талаб билан Тошкент шаҳрига йўл олган эди. Улар Янгиер шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат маслаҳатчиси иштирокида ўтказилаётган сайёр қабулга таклиф этилган.

Фуқаролар дастлаб боришдан бош тортдилар кейин рози бўлиб ажратилган автотранспорт воситаларида боришда. Уларнинг савол ва талабларига мутасаддилар томонидан қонуний жавоблар берилди", - дейилади мазкур муносабатда.

Report Page