Ширин шаҳар биринчи сектор раҳбари С.Султоновнинг фуқаролар билан учрашувида қатор мурожаатлар ижобий ҳал этилди

Ширин шаҳар биринчи сектор раҳбари С.Султоновнинг фуқаролар билан учрашувида қатор мурожаатлар ижобий ҳал этилди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Халқ дарди ва ташвиши билан яшаш ҳар бир раҳбарнинг, қолаверса, инсонийликнинг олий мезонидир.

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими - биринчи сектор раҳбари С.Султоновнинг фуқаролар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Фуқаролар билан бўлиб ўтган мазкур учрашувда аҳоли томонидан ишга жойлашиш, моддий ёрдам тайинлаш, уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, кредит олиш ва бошқа масалаларда қатор мурожаатлар қабул қилинди.

Хусусун, мурожаатлар тахлили бўйича ушбу учрашувнинг ўзида жами 19 нафар мурожаатчилар қабул қилиниб, ундаги қатор масалалар тегишли ташкилот раҳбарлари ва масъуллар билан чуқур тахлил қилиниб, натижада ишга жойлашиш, моддий пул маблағи ажратиш ва бошқа масалалардаги жами 7 нафар мурожаат ижобий ҳал этилди, суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ бир нафар мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган 10 нафар мурожаат муддат талаб этилгани боис тегишли масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида қатъий назоратга олинди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page