Сирдарё вилоятида умумтаълим фанлари олимпидасининг иккинчи босқичини ўтказиш кунлари маълум бўлди

Сирдарё вилоятида умумтаълим фанлари олимпидасининг иккинчи босқичини ўтказиш кунлари маълум бўлди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Сирдарё вилоятида фан олимпиадаси иккинчи босқичини ўтказиш график режаси:

9-синфлар учун: Ёзма ва лаборатория ишлари жорий йилнинг 6 ноябрь, тест 7 ноябрь кунлари;

10-синфлар учун: Ёзма ва лаборатория ишлари жорий йилнинг 13 ноябрь, тест 14 ноябрь кунлари;

11-синфлар учун: Ёзма ва лаборатория ишлари жорий йилнинг 20 ноябрь, тест 21 ноябрь кунлари ўтказилади.

Эслатма: Республика фан олимпидасининг иккинчи босқичида қуйидагилар иштирок этади:

- биринчи босқичда 1-2-3-ўринларни эгаллаган умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари;

- чуқурлаштириб ўқитилмайдиган фанлардан 1-2-3-ўринларни эгаллаган академик лицей ва агентлик тасарруфидаги мактаб ўқувчилари;

-  ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари (ихтисослик фанлари бўйича) ва академик лицейлар (ихтисослик йўналиши бўйича) фан олимпиадасининг биринчи босқичида 2-3-ўринни эгаллаган ўқувчилар (1-ўринни эгаллаган ўқувчилар III (вилоят) босқичида тўғридан-тўғри иштирок этадилар).

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page