Гулистонда Нексия хайдовчиси она-бола пиёдани уриб юборди (тафсилотлар)

Гулистонда Нексия хайдовчиси она-бола пиёдани уриб юборди (тафсилотлар)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

2020 йил 3 ноябрь куни соат 19:00 да Гулистон шаҳар ИИО ФМБга тушган хабарга кўра, Гулистон шаҳар Аҳиллик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Ўзбекистон шоҳ кўчасида фуқаро Т.Х. ўзига тегишли бўлган Нексия-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ҳаракатланиб ўтаётган фуқаро Р.У. ва Ю.Ф. ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Натижада фуқаро Р.У. чап умров суяги ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан Гулистон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page