Эфирга узатилган "Сайхунободдаги ўз ечимини кутаётган ва аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар хусусида..." сарлавҳали танқид юзасидан расмий муносабат

Эфирга узатилган "Сайхунободдаги ўз ечимини кутаётган ва аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар хусусида..." сарлавҳали танқид юзасидан расмий муносабат

@Sirdaryo
Сайхунобод тумани ҳокимлиги

"Зўр ТВ" каналининг "Бу кун" кўрсатувида намойиш этилган "Сайхунободдаги ўз ечимини кутаётган ва аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар хусусида..." сарлавҳали танқид юзасидан Сайхунобод тумани ҳокимлигининг расмий муносабати:

Ушбу танқидий кўрсатув юзасидан Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари А.Хожиматов бошчилигида вилоят ва туман автойўл корхоналари, электр тармоқлари, сувоқава корхоналари ва газлаштириш идоралари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ Сайхунобод туманидаги Пахтаобод маҳалласига ташриф буюриб, камчиликлар юзасидан йўл хариталарини белгилаб олишди. Маҳаллада тез кунларда сув насоси ковланиб, сув минораси ўрнатилади.

Маҳалланинг йўлларига автойўл томонидан тош тўкиш ишлари олиб бориш учун бугуннинг ўзидаёқ смета лойиҳа ишлари бошлаб юборилди, симёғочлар таъмирланмоқда. Янги симёғочлар 2021 йилнинг иккинчи чорагида ўрнатилиши белгилаб олинди. Пахтаобод маҳалласида суюлтирилган газ балонлари тарқатилиши юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page