Сардоба сув омборининг бузилишидан талофат кўрган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"нинг илк куни бошланди 

@Sirdaryo
Фото: Меҳнат вазирлиги

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Ушбу ярмарка бугун Мирзаобод туманининг "Навбаҳор" маҳалласида ўтказилмоқда. Бу ерда 74 та турли корхона ва ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишмоқда. 

Эслатиб ўтиш жоизки, Сирдарё вилоятидаги "Меҳнат ярмаркалари" 3 кун давом этади, яъни 4-5-6 - ноябрь кунлари", - дейилади хабарда.

Фото: Меҳнат вазирлиги
Фото: Меҳнат вазирлиги
Фото: Меҳнат вазирлиги

Аввалроқ, 2020 йил 4 ноябрь куни Мирзаобод тумани "Навбаҳор" маҳалла, 5 ноябрь куни Оқолтин тумани "Шодлик" маҳалла, 6 ноябрь куни Сардоба тумани "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилаётган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси — соат 10:00дан 14:00гача давом этиши ҳақида хабар берилган.

Report Page