Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг Сирдарёдаги ижроси ўрганилди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг Сирдарёдаги ижроси ўрганилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2020 йил 4 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё вилоятида Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари мансабдор шахсларининг жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Мажлисда сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Мажлисда таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу соҳа бўйича давлат дастурлари шулар жумласидандир.

Мазкур Қонун ва давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда Сирдарё вилояти ҳудудий идоралари коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жумладан, 2019 йил ва жорий йилнинг 9 ойида ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга оид жиноятларни содир этган мансабдор шахсларга нисбатан жами 82 та жиноят иши қўзғатилган, шундан 80 нафар шахсга нисбатан 71 та жиноят иши судларга юборилган.

Таҳлилларга кўра, 11 нафари халқ таълими, 8 нафари ички ишлар, 5 нафари қишлоқ ва сув хўжалиги, 5 нафари банк, 4 нафари мактабгача таълим соҳаларида, шунингдек мажбурий ижро бюроси, солиқ, соғлиқни сақлаш, олий таълим муассасаларидан 1 нафардан иборат бўлган раҳбар ходимларни ташкил қилади.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 нафари мансаб сохтакорлиги, 2 нафари фирибгарлик ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 7 нафари пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мол-мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятларни содир этишган.

Ҳудудий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, жумладан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаси, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорликни лозим даражада ўрнатиш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ижтимоий шериклик механизмларидан кенг фойдаланилмаган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини бевосита ижрочилар томонидан кенг жамоатчиликка етказишда вакиллик органлари билан тўлиқ ҳамкорлик ўрнатилмаганлиги мажлис иштирокчилари томонидан қайд этилди. Шунингдек, мажлисда ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, истиқболдаги вазифаларга урғу берилди.

Хусусан, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар, коррупциянинг барча кўринишларига барҳам беришда турли идоралар ва аҳоли орасида тарғибот ишларининг самардорлигини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиялари жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишлар ҳолатини назорат қилиш билан бирга, ҳудудлар кесимида комплекс тарзда ўрганиб бориш ва аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича чора тадбирлар белгилаш ва таклифлар тайёрлаши кўрсатилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Мажлисда идоралар фаолиятининг молиявий натижаларини очиб берадиган, коррупцияга қарши чораларни ошкор этишни таъминлайдиган механизмларни жорий этиш бўйича ички назорат ва ички аудитни йўлга қўйишни таъминлаш, давлат органлари ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида “комплекс назорат” тизимини жорий этиш каби таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Қўшма мажлисда муҳокама қилинган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page