Совуқ ҳавода тўпиқни очиб юришнинг хавфли томонлари аниқланди (калта шим ва калта пайпоқлар ҳақида)

Совуқ ҳавода тўпиқни очиб юришнинг хавфли томонлари аниқланди (калта шим ва калта пайпоқлар ҳақида)

@Sirdaryo
Фото: Sof.uz

Оёқ тўпиғини кўрсатиб турадиган калта шимлар ва калта пайпоқлар ҳозир модада. Бутун Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида ёш йигит ва қизлар худди шу услубда кийинишмоқда. Бироқ, совуқ мавсумларда бундай кийиниш жиддий касалликларга олиб келиши мумкин, дейди россиялик шифокорлар.

Очиқ тўпиқ болдир-билак бўғим билан боғлиқ муаммо келтириб чиқаради, яллиғланиш бошланиб, артрозга сабаб бўлади. Очиқ тўпиқ оёқда қон ва лимфа суюқлиги айланишини издан чиқаради. Агар лимфа айланиши бузилса, бундан иммунитет ҳам азият чекади.

Калта шим умумий тана шамоллашига олиб келади. Шунингдек, шамоллаш билан боғлиқ хасталиклар ҳам калта шим кийиш билан янада кучаяди.

Хўш, шунча гапдан кейин ҳам ҳозиргидай об-ҳавода калта шим кийиб юраверасизми?

Report Page