Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов "Нурчи" истироҳат боғидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди
@SirdaryoЖорий йилнинг 4 ноябрь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов янги замонавий лойиҳалар асосида қурилаётган Ширин шаҳар "Нурчи" истироҳат боғидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
"Сирдарё ИЭС" АЖ томонидан қурилаётган мазкур истироҳат боғи қурилиши бўйича масъул мутахассис амалга оширилаётган ишлар, ҳамда келгусида қилинадиган қурилиш-монтаж ишлари режаларини шаҳар ҳокимига таништириб ўтди.
Якунда А.Хожиматов ушбу қурилишни сифатли олиб бориш ва якунлаш бўйича ўз тависяларини бериб ўтди.
Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати