“Бувижоним кийган либослар”
@SirdaryoГулистон давлат университети маданият саройида мавжуд саккиз факультетнинг саккиз нафар миллий урф-одатлар, миллий кийимларнинг бугунги ёшлар эстетик дидини ўстиришдаги аҳамиятини кўрсатишга ҳаракат қилинган тадбирни йиғилганлар катта иштиёқ билан қаршиладилар.
“Бувижоним кийган либослар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирни университет профессори Равшанбек Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва кийим ҳам ҳусн эканлигини гапириб берди.
Тадбирда саккиз нафар миллий либосдаги талаба-қизлар бешта шарт бўйича беллашдилар. “Таништирув” тақдимоти “Мен севган асардаги менга ёққан аёл образи”, “Рақслар гулдастаси”, “Бувижоним айтганлар” (қизлар тарбиясида бувижонларнинг роли ҳақида) шартлари бўйича ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
Беллашувда Педагогика факультети 2-босқич талабаси Гўзал Маҳмудова - биринчи, Ишлаб чиқариш технологиялари факультетиталабаси Машхура Зулҳайдарова - иккинчи, Филология факультети 1-босқич талабаси Юлдуз Ҳасанова - учинчи ўринни эгалладилар. Ғолиблар ҳамкор ташкилотлар томониданқимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар. Тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Равшанбек Маҳмудов,
Гулистон давлат университети Матбуот котиби