Сардоба туманида содир этилган қотиллик жинояти муҳокама қилинди.

Сардоба туманида содир этилган қотиллик жинояти муҳокама қилинди.

@Sirdaryo
Фото: Сардоба тумани прокуратураси

Сардоба туман “Юртдош” МФЙдаги Сардоба қишлоқ хўжалиги коллежида, Ф.И.нинг қотиллик содир этганлиги ҳолати муҳокама қилинди. Унда Сирдарё вилоят прокурори Р.Машарипов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни соат тахминан 13:20ларда Сардоба тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат тахминан 12:30ларда Сардоба тумани, “Юртдош” МФЙ худудида “Обод қишлок” давлат дастури доирасида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган “Сайитбек Лола” МЧЖ ишчиси Ф.И. вақтинча ижарада турган уйининг калитини топиш бўйича бирга ижарада турган Т.Б. билан юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ф.И. ўша жойда бўлган кўк дастали, ошхона пичоғи билан Т.Б.нинг чап кўкрак қафаси, яъни юрак қисмига бир маротаба урган.

Т.Б. олган тан жароҳати туфайли Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ва воқеа содир бўлган кун, 25 октбярь кунида Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Фото: Сардоба тумани прокуратураси

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қонунда белгиланган тартибда ушланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноятнинг содир этилиши сабаблари, унинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш ҳамда бундай жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида ўтказилган муҳокамада вилоят прокурори Р.Машарипов, Сардоба тумани сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, Нуроний жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Маҳалла жамғармаси, туман имом хатиби, айбланувчи ва марҳумнинг қариндошлари, қўни-қўшнилари иштирок этдилар ва уларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Фото: Сардоба тумани прокуратураси

Муҳокама натижаси бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, қарор қабул қилинди ва ижро учун тегишли идораларга юборилди.

Сардоба тумани прокуратураси

Report Page