“Сирдарё” чегара божхона постида психотроп дори воситалари тўхтатиб қолинди

“Сирдарё” чегара божхона постида психотроп дори воситалари тўхтатиб қолинди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Жорий йилнинг 27 октябрь куни, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари Контрабанда ва БҚБ қарши курашиш бўлими ходимлари билан хамкорликда, пост орқали Қозоғистондан пиёда кириб келган Ўзбекистон фуқароси П.Н.нинг қўл юкларидаги товарлари ҳақида оғзаки савол-жавоб қилинганда фуқаро ҳар хил турдаги дори воситалари борлигини маълум қилган.

Шундан кейин ушбу фуқаро ўзи билан олиб келган қўл сумкаси ичидаги дори воситалари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли пост кичик-инспектор кинологи ҳамда холислар иштирокида текширилганда ҳар хил турдаги дори воситалари ичидан 1 та конвалютада 8 дона “MR SAMNAT” Зопиклон (7,5 мг) номли психотроп дори воситасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли ҳамда 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарор талабларини бузган холда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи

Report Page