ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ ОЛДИДАН ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ ОЛДИДАН ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмурияти ташаббуси билан Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда тиббиёт ходимлари куни олдидан, тиббиёт тизимида кўп йиллар давомида ишлаб, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожига катта хисса қўшган шифокор, марҳум Тожибой Буронов хотирасига бағишлаб футбол бўйича хотира турнири ўтказилди.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Футбол бўйича ўтказилган хотира турнирида соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларининг футбол жамоалари фаол иштирок этишди.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ўйин қизғин ва муросасиз ўтди. Биринчи ўрин, Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларидан ташкил топган “Боёвут” жамоасига, иккинчи ўрин Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасининг “Гулистон” жамоасига, учунчи ўрин Сирдарё туманининг “Сирдарё” жамоасига насиб қилди.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Бундан ташқари хотира турнирида “Турнирнинг энг яхши ўйинчиси”, “Турнирнинг энг яхши дарвозабони”, “Турнирнинг энг яхши химоячиси”, “Турнирнинг энг яхши мураббийи” номинациялари жорий этилиб, Кардиолог Ёрбек Маманазаров “Турнирнинг энг яхши ўйинчиси”, стоматолог Абдусалом Анорбоев “Турнирнинг энг яхши дарвозабони” онколог Азамат Урайимов “Турнирнинг энг яхши химоячиси” , Гулистон туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, жарроҳ Алишер Эркабоев “Тунирнинг энг яхши мураббийи” деб топилди.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Турнир сўнгида тиббиёт ходимлари куни билан ўтказилган хотира турнири ташаббускорлари томонидан таъсис этилган кубок, фахрий ёрлиқ, ҳар хил эсталик совғалар ғолиб жамоларга, дарвозабон, мураббий, энг яхши ўйинчи, химоячиларга топширилди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page