Бачадон бўйни саратони 

Бачадон бўйни саратони 

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

Аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. У тарқалишига кўра жаҳонда аёлларда учрайдиган саратон касалликлари орасида тўртинчи ўринда туради. 2018 йилда дунёда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланганлик ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 дан ортиқ аёллар вафот этади. Дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган. Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, ушбу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар (15-44 ёш) орасида эса иккинчи ўринни эгаллайди. ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 1600 га яқин аёлга бачадон бўйни саратони ташхиси қўйилади. Уларнинг 800 дан кўпроғи, яъни 50 фоизи ҳаётдан кўз юмади. Кўпчилик аёлларда бачадон бўйни ўзгаришлари 25-30 ёш оралиғида юзага келади. 

Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

Бачадон бўйни саратонини келиб чикиш сабаби

Асосий сабаб – одам папилломаси вирусидир (ВПЧ). ВПЧ – кенг таркалган вирусдир. ВПЧ инфекцияси одамга жинсий алълока оркали юқади. 70% бачадон бўйни саратони касалигини икки турдаги (16 и 18) ВПЧ вируси чакиради. ВПЧ юктириш бачадон бўйни саратонига дучор бўлиш ва хавф омиллари:Барвақт жинсий аълокалар. Пала-партиш жинсий аълокалар.Тамаки чекиш.

Касалликни олдини олишнинг энг самарали ва хавфсиз усули бу – эмлаш хисобланади.

Олиб борилган тадбирлар.

Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан 9 ёшдаги қизларни бачадон бўйни саратони касаллигига қарши эмлаш мақсадида миллий эмлаш календарига киритилди. Тиббиёт ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси, “Махалла” хайрия жамоат фонди, “Оила” илмий-амалий маркази, халқ таълими бошқармаси тегишли мутахассислари иштирокида вилоятда август ойида ва маъмурий худудларда 4 сентябрдан 20 октябргача ҚВП, ҚОП, КТМП, ОП, мактабларда “Одам папиллома вируси”га қарши вакцинасини амалиётга киритишга тайёргарлик, эмланадиган контингентларни рўйхатини тузиш, “Одам папиллома вируси”га қарши вакцинасини сақлаш, қизларни хавфсиз эмлаш қоидаларига риоя этилиши, эмлашдан кейин патронаж кузатувларини олиб борилиши мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди. 200 га яқин эмлаш хамширалари қайта ўқитилиб, эмлаш муолажаларини олиб бориш учун махсус гувохнома сертификатлар берилди. 7089 нафар 9 ёшдаги қизлар эмлаш режасига киритилган. Барча эмлаш пунктлари тайёр холатга келтирилди. Одам папиллома вируси ва Одам папиллома вирусига қарши вакцина бўйича рус ва ўзбек тилларида чоп этилган 2600 дона плакат, 18000 дона лифлет, 8000 дона брашюралар тиббиёт ходимлари ва ахолига тарқатилди.

Республика бўйтча 292000 нафар қизлар ушбу вакцина билан эмлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 248 000 дан кўп қизлар эмланди. Вилоятимизда эса 7089 нафар қизлар режалаштириб, 5700 нафари эмлаш билан қамраб олинди. Ушбу вакцина 2006 йилда жорий қилинган бўлиб, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари томонидан вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги юзасидан текширувлар ўтказилиб, сертификат тақдим этилган. Ўтган давр мобайнида ушбу вакцинани 100 дан ошиқ давлатлар миллий эмлаш календарига киритилиб, 270 млн нафар болалар эмланган. Эмланган қизлар орасида эмлашдан кейинги нохуш холатлар кузатилмади. 

Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

ГАРДАСИЛ

Фото: Вилоят ДСЭНМ матбуот хизмати

Одам папилломаси вирусига қарши квадривалент (6, 11, 16, 18 турлари) рекомбинант вакцина

Қўлланилиши

Гардасил  вакцинаси қуйидагиларни олдини олиш мақсадида 9 ёшдан катта шахсларда қўллаш учун мўлжалланган:

– рак олди генитал шикастланишлар (бачадон бўйни, вульва ва қин) ва ОПВ нинг маълум онкоген турлари чақирган бачадон бўйни раки;

– ОПВ нинг маълум турлари чақирган генитал кондиломалар (condiloma acuminata) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

9 ёшдан 13 ёшгача бўлган пациентлар

Гардасилни 2 дозалик схемага (0 ва 6 ойларда 0,5 мл) мувофиқ қўллаш мумкин.

Қўллаш усули. Вакцинани мушак ичига инъекция йўли билан юбориш керак. Елканинг дельтасимон мушаги ёки соннинг юқори қисмининг олд латерал соҳаси юбориш учун афзал ҳисобланади.

Сирдарё вилояти ДСЭНМ матбуот хизмати


Report Page