Депутат аралашгач, сув минорасининг чириган жойлари ямалди

Депутат аралашгач, сув минорасининг чириган жойлари ямалди

@Sirdaryo
Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Сирдарё туманидаги “Бешбулоқ” МФЙ яқинида маҳаллани сув билан таъминлаб турувчи сув минораси бор. 1980 йилда қурилган мазкур сув минораси жорий ҳолатига кўра, яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Минора икки жойидан чириш туфайли тешилган, ички қисми қумга тўлган ва тешиклардан чиқиб ётган сув ҳисобига минора атрофида сув кўллаган эди. Маҳалладаги “Тутзор” кўчасига эса сув қувурлари тортилмаган. Аҳоли узоқ масофалардан сув ташиб келишга мажбур бўлаётганди.

Мазкур муаммолар бўйича маҳаллада истиқомат қилувчи Зевадилла Умрзоқов ва Зуфар Ҳамдамхоновлар Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродовга мурожаат қилишган эди. Депутат муаммони атрофлича ўрганиб чиқиб, Сирдарё вилоят “Сув оқава” корхонасига депутатлик сўрови юборди. “Сув оқава” корхонасининг туман бўлими дарҳол сув минорасининг чириган жойларини ямаб, муаммони бартараф этди. “Тутзор” кўчасига янги қувурлар ўрнатиш вазифаси эса 2020 йилга белгиланган дастурда амалга оширилиши ҳақида жавоб хати берилиб, депутат ва маҳалла аҳлини тинчлантирган бўлишди. Қани кузатайликчи, дастур ижроси қай тартибда амалга ошар экан.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page