Гулистон тумани ҳокимлиги томонидан Профилактика инспекторлари ёрдамчиларига хизматда фойдаланиш учун велосипедлар топширилди (фото)

Гулистон тумани ҳокимлиги томонидан Профилактика инспекторлари ёрдамчиларига хизматда фойдаланиш учун велосипедлар топширилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Айни пайтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, халқ осойишталигини сақлаш долазарб масалалардан ҳисобланади. Шу мақсадда ички ишлар тизими ва фаолияти Президентимизнинг бир қатор фармон, қарорлари билан янада такомиллаштирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2019 йилдаги 251-сон қарори билан Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат билан профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва функциялари белгиланган. Улар сирасига вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳам киради. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган. Масалан, улар фуқаролардан содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилишлари мумкинлиги белгиланган.

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Гулистон туманидаги профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йил 4 ноябрь куни туман ҳокимлигида туман ҳокими Ш.Гафуров ва сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги 25 таПрофилактика инспекторларининг ёрдамчилари”га хизмат фаолиятларида фойдаланиш учун велосипед, тунги ёритгич (фонарик) ва хизмат сумкаларини топшириш тадбири бўлиб ўтди. 

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Дастлаб тадбирда, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Жабборқулов туман ҳокимига тадбирга профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари тўлиқ йиғилганлиги тўғрисида ахборот берди.

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига келгуси ишларида янада масъулият билан ёндошишига ишонч билдириб, уларга фаолияти давомида мустаҳкам соғлик ва омадлар тилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page