КУЗАТУВЧИМИЗ МУЛОҲАЗАСИ: БАХТ АСЛИ ҚАЕРДА?

КУЗАТУВЧИМИЗ МУЛОҲАЗАСИ: БАХТ АСЛИ ҚАЕРДА?

@Sirdaryo
Меҳринисо ОЛИМОВА

Бир саволим бор: "Отангиз ёки онангизни кимдир ранжитса, сиз қандай йўл тутардингиз?" Биламан, аксариятингиз "У инсондан хафа бўламан. Уни ҳам ранжитаман, аламзада бўлиб нафратланаман", - деб жавоб берасиз.

Хўш, отангиз ёки онангизни хафа қилган инсонга нисбатан қалбингизда шу қадар нафратли ҳиссиётлар ўйғонар экан, бу борада ўзингиз ҳақингизда ҳам бир ўйлаб кўрганмисиз?

Яъни сир эмас, биз ўз жигарбанди - фарзандлари бўла туриб ҳам, билиб – билмай болалик ёки ёшлик қилибми, гоҳ-гоҳида ота-онамизни ранжитиб, дилларини оғритиб қўямиз. Меҳр дунёлари шунчалик кенгки, улар доим бизни... кечиришади. Аммо бу ҳолатда кимдир бизни жазолайдими? Ёки кимдир биздан нафратланадими? Йўқ. Ҳеч ким бизни нега ранжитдинг деб сўроқ қилмайди. Токи бизни қалбимиз тубидаги "мен"имиз ўйғонмагунча.

Демоқчиманки, аввало ўзингиз яқинларингизни, ота-онангизни асло ранжитманг.

Ота-онамиз бизни бу дунёга келтириб, меҳр бериб, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб катта қилишади. Уларнинг биздаги ҳаққини ҳеч қачон адо қилиб бўлмайди.

Таъбир жоиз бўлса, ота-онангиз, бахтли оилангиз "Бахт асли қаерда?" деган саволингизга жавоб бўлади. Кимдир Бахтини бойликда, ҳашаматли ҳаётида, яна кимдир кутаётган суюкли ёрининг кўзларида деб билиши мумкиндир.

Мен учун эса, Энг Олий Бахт кичик кошонамда, оилам даврасида.

Албатта, Сиз, Биз, Улар –ҳаммамиз учун ҳам!

Меҳринисо ОЛИМОВА.

Report Page