Шаҳноза Мирзиёева опаси Саида Мирзиёевани таваллуд айёми билан табриклади

Шаҳноза Мирзиёева опаси Саида Мирзиёевани таваллуд айёми билан табриклади

@Sirdaryo
Фото: EVERYDAY.uz

Шаҳноза Мирзиёева опаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёевани таваллуд айёми билан табриклади. У ўзининг инстаграмдаги саҳифасида қуйидаги табрик сўзларини қолдирган, дейилади EVERYDAY.uz хабарида.

"Ҳурматли Саидахон, туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклайман! Ўзингизга бўлган ишонч ва ирода ҳеч қачон тарк этмасин! ⠀

Мукамалликка интилиш – ҳаётингиз мазмуни экан, олдингизга қўйган мақсадларга эришиш йўлидаги барча қийинчиликлар доим ортга чекинсин. ⠀

Сиз мен учун қадрли бўлган акажонимнинг қувончи, суюкли рафиқасисиз. Фарзандларингиз Миромон ва Саодатхонлар доимо ўз ютуқлари билан кўнглингизни тоғдек кўтариб юришларига тилакдошман! ⠀

Омад, қувонч ва меҳр ҳаётингизда ҳамиша ҳамроҳ бўлсин", - деб ёзади Шаҳноза.

Маълумот ўрнида, Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида таваллуд топган.

Report Page