Сирдарёда “бир миллион дарахт” акцияси бошланди.

Сирдарёда “бир миллион дарахт” акцияси бошланди.

@Sirdaryo
Фото: Аҳмадали Шерназаров / “Халқ сўзи Online”

Сирдарёда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир миллион дарахт” акцияси бошланди.

Маълумки, мазкур акция Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди Нукус шаҳрида старт олган эди.“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолларининг ушбу ташаббуси БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланди.

“Гулистонда акциянинг биринчи куниданоқ 1 минг туп манзарали кўчат ўтқазилди, дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Сарвар Султонов. Эрта –индин Гулистон давлат университетида беҳизор ва олхўризор боғлар яратишга киришилади. Шаҳар ландшафтининг ранг –баранглигини таъминлаш мақсадида Олмазор, Беҳизор, Олчазор, Ўрикзор каби кўчалар, ҳудудлар ташкил этиш режалаштирилган. Акция давомида ҳар бир туман ва шаҳарда 100 мингтадан ниҳол экиш мўлжалланган.Тадбир доирасига янги қурилиш майдонларини кўкаламзорлаштириш ҳам киритилган”.

Фото: Аҳмадали Шерназаров / “Халқ сўзи Online”
Фото: Аҳмадали Шерназаров / “Халқ сўзи Online”

Маълумот учун. Ушбу акция Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилувчи “UzWaterAware” Марказий Осиё ҳудудий экологик марказининг Ўзбекистондаги филиали лойиҳаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан қўллаб-қувватланади. “Бир миллион дарахт” акциясининг мақсади — ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборни жалб қилиш.

Фото: Аҳмадали Шерназаров / “Халқ сўзи Online”

Ушбу лойиҳани йилда икки маротаба: куз фаслида (октябрдан декабргача) ва баҳор фаслида (февралдан апрелгача) ўтказиш режалаштирилган.

Аҳмадали Шерназаров,
“Халқ сўзи Online”.

Report Page