"Сирдарё хабарлари" телеграмм каналига жойланган: "Ушбу ҳодиса, Гулистон шаҳрида содир бўлган!" - номли мақола юзасидан. (Қоидабузар ҳайдовчи топилди)

"Сирдарё хабарлари" телеграмм каналига жойланган: "Ушбу ҳодиса, Гулистон шаҳрида содир бўлган!" - номли мақола юзасидан. (Қоидабузар ҳайдовчи топилди)

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Жорий йилнинг, 3 ноябрь куни каналимиз орқали: "Ушбу ҳодиса, Гулистон шаҳрида содир бўлган!" - номли мақола жойланган эди.

У орқали ёритилган видеолавҳага оид ҳолатлар вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганилиб чиқилган ва қоидабузар жавобгарликка тортилган. Ушбу ҳолат юзасидан бошқарма матбуот хизмати қуйидаги кўринишда муносабат билдирди:

"Қоидабузар ҳайдовчи топилди.

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни "Сирдарё хабарлари" телеграмм канали орқали Гулистон шаҳар Хондамир ва И.Каримов кўчалари кесишмасида светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан чорраҳани кесиб ўтган яшил рангли ВАЗ-2102 русумли автомашина, видеорегистраторда қайд этилган ҳолати тарқалган эди.

Олиб борилан тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, юкоридаги қоидабузар ҳайдовчи Ф.Т. ВАЗ-2102 русумли 20Y 588 СА давлат белгили автомашинада йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати".

Аввал ҳам қайд этганимиздек, ушбу видео орқали бошқа ҳайдовчилардан илтимос қилган бўлар эдик:

"Ҳурматли ҳайдовчилар, илтимос йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг! Ўзингизни ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйманг!"

Report Page